Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг буюк ислом мутафаккири ва давлат арбоби сифатидаги маънавий-илмий камолоти, унинг шахсияти шаклланишида оила муҳити, темурийлар саройидаги тарбия, исломий таълим, Қуръони карим, тасаввуф ҳамда даврнинг йирик уламолари ва мутафаккирлари таъсири таҳлил қилинган. Шунингдек, Навоийнинг илк таълими, илмга бўлган юксак интилиши, Абдураҳмон Жомий, Шарафиддин Али Яздий каби устозлар билан муносабатлари, Қуръон ва тасаввуф таълимотининг унинг дунёқараши ҳамда ижтимоий-сиёсий фаолиятига кўрсатган таъсири манбалар асосида ёритилган. Мақолада Навоийнинг исломий қадриятларга таянган маънавий мероси ва давлат бошқарувида адолат, маърифат ҳамда инсонпарварлик ғояларини қарор топтиришдаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилган.
Copyrights © 2026