Мазкур мақолада Амударёнинг қуйи оқими - қадимги Хоразм воҳаси ҳудудига Ислом динининг кириб келиш жараёни, унинг тарихий-ижтимоий асослари ҳамда бу жараённинг минтақа меъморчилик санъатига кўрсатган таъсири илмий-тарихий манбалар асосида таҳлил қилинган. VIII асрда араб истилочилари томонидан бошланган ислом лашкарларининг Хоразмга кириб келиши, кейинги асрларда диннинг маҳаллий аҳоли ўртасида мустаҳкам ўрнашиши ва натижада масжид, мадраса, мақбара каби янги меъморий типологиянинг вужудга келиши масалалари ёритилган. Шунингдек, Кўҳна Урганч ёдгорликлари мисолида ислом меъморчилигининг бадиий-услубий хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Copyrights © 2026